25 июнь куни Воронеж давлат университети журналистика факултетининг реклама ва жамоатчилик билан алоқалар кафедраси талабаси Светлана Шеина ҳимоя қилган «Буюртма журналистикаси муаммолари Воронеж ОАВлари мисолида» номли битирув иши якунида қатор ОАВларга нисбатан 13 та маъмурий иш қўзғатилиши мумкин, деб хабар бермоқда «TJournal.ru».
Ўз тадқиқотида талаба Федерал аксилмонопол хизматининг Воронеж вилояти бошқармаси томонидан 2012−2015 йилларда қўзғатилган ишларни, шунингдек маҳаллий «Абирег» бизнес ахборот агентлигининг 2375 та материалини ўрганиб чиққан.
Талаба реклама эканлиги кўрсатилмаган, бироқ яққол реклама белгилари бўлган 29 та матнни аниқлаган. Улардан 13 таси бошқармани қизиқтириб қўйган – 10 таси «Абирег»га, қолган учтаси Бутунроссия давлат телерадиоканали ва «ТНТ-Губерния» телеканалига тегишли.
Ҳимояда «Абирег» раҳбари Дмитрий Оришченко шахсан қатнашиб, қиздан реклама тўғрисидаги амалдаги қонун «ўта қаттиқ эмасми?» деб сўраган ва ундан «йўқ» деб жавоб олган. Шунингдек, у Шеинани ишга олиши мумкинлигини, бироқ битта диплом иши бунинг учун етарли бўлмаслигини маълум қилган. Қиз эса бирор компаниянинг матбуот хизматида ишлашни маъқул кўришини айтган.
Изоҳ (0)