Латвиянинг Рига шаҳрида бўлиб ўтаётган Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари таълим вазирларининг биринчи учрашувида таълим соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган йўл харитаси қабул қилинди.
Йиғилиш Латвиянинг ЕИ Кенгашидаги раислиги томонидан Европа Ташқи сиёсат хизмати кўмагида ташкиллаштирилган бўлиб, икки кунлик учрашув давомида вазирлар олий, касбий-техник таълим ва тайёргарлик соҳасидаги ҳамкорликни, жумладан, малака стандартларини ишлаб чиқиш, таълим сифати, аккредитация, шунингдек ишга жойлаштириш ва меҳнат бозоридаги талаблар масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон делегацияси раҳбари — олий ва ўрта махсус таълим вазири Алишер Ваҳобов мамлакатдаги таълим тизими ислоҳотлари тўғрисида сўзлаб берди. У аҳоли бандлигини таъминлаш, биринчи навбатда коллеж ва ОТМлар битирувчиларини ишга жойлаштириш учун шароитлар яратиш Ўзбекистоннинг ижтимоий ва иқтисодий ривожидаги устувор йўналишлардан эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)