Бурундидаги мухолифат партиялари бир неча ҳафта давом этган норозилик намойишлари ва уларда куч ишлатилиши ҳақиқий овоз беришга йўл қўймаслигини айтиб, олдиндаги барча сайловларга бойкот эълон қилмоқчилигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Мамлакатда парламент сайлови 29 июнь, душанба кунига белгиланган бўлиб, президент сайлови эса 15 июль куни ўтказилиши режалаштирилган. Президент Пьер Нкурунзиза 25 июнь куни учинчи муддатга сайланиш учун сайловолди кампаниясини эълон қилгач, норозилик намойишлари бошланиб кетган.
Иккинчи вице-президент Жерве Руфьикири президентни сайловда қатнашишдан воз кечишга чақириб, норозилик сифатида мамлакатни тарк этганини ва Бельгиядан бошпана топганини маълум қилган. Ҳукумат уни май ойи бошида содир этилган ҳарбий тўнтаришга уринишга алоқадорликда айбламоқда.
Изоҳ (0)