24 июнь куни YouTube’га жойлаштирилган, ногиронлар учун мўлжалланган жойга тўхтатилган автомобилга номаълум шахслар томонидан Post-it қайд варақлари ёпиштириб кетгани акс этган видео икки кунда 1,5 миллион мартадан кўпроқ кўрилди, деб ёзади «TJournal.ru».
https://youtu.be/HmpsJej64f8
Ҳайдовчи машина олдига келгач, унга жарима ёзган автоинспектор билан баҳслашиб кетади. Ойнани қоғозлардан тозалашдаги муваффақиятсизликлардан кейин ҳайдовчи машинага ўтириб, кетиб қолади.
Ролик Reddit тармоғида пайдо бўлгач, кўплаб йирик ОАВ вакиллари уни автомобилларни нотўғри тўхтатишга қарши самарали чора сифатида эътироф этган. Фойдаланувчиларнинг баъзилари Бразилияда бу муаммо жуда долзарблигини қайд этган бўлса, бошқалари ўтиб кетаётган одамлар ёнида бунча кўп қайд қоғозини олиб юрмаслигини айтиб, воқеага ишонмаган.
https://youtu.be/TNtkzRQUTKM
25 июнь куни эса яна бир ролик тармоққа чиқарилиб, унда қоғозлар машинага аввалдан ёпиштириб қўйилгани, ҳайдовчи ва инспектор ҳам рол ўйнаган актёрлар эканлиги маълум бўлган. Бу видео 1 миллион мартадан кўп кўрилган. Ўйин муаллифи Тьяго Фонсека эканлиги маълум қилинган.
Изоҳ (0)