Хитой ва Япония Непалга жорий йилнинг апрель ва май ойларидаги зилзиладан кейин тикланиши учун 1 миллиард доллар ажратади, деб хабар беради «ТАСС».
Бу ҳақда Катмандуда бўлиб ўтган халқаро донорлик конференциясида эълон қилинди.
Хитой давлатининг Непалга 750 миллион доллар ажратиши, шунингдек келгуси йилда 1,5 мингдан ортиқ турли соҳадаги непаллик мутахассисларни тайёрлаши ҳақида Хитой ташқи ишлар вазири Ван И маълумот берди.
Ўз навбатида Япония 260 миллион доллар ва зилзиладан зарар кўрган меъморий ёдгорликларни қайта таъмирлашда компаниялари иштирокини таклиф қилди.
Изоҳ (0)