АҚШнинг Нью-Жерси штатида 21 июнь куни балиқ овлаш учун чиққан Рон Росси ва унинг ўғли Фрэнк Амазонкадан минглаб мил наридан одам тишли балиқни тутиб олди, деб хабар беради «Nur.kz».
«Ҳеч қачон бунақасини кўрмагандим», — дейди Фрэнк.
Балиқчилар дастлаб уни пиранья балиғи деб ўйлади. Кейинроқ улар интернет маълумотларини ўрганиб чиқиб, ҳақиқатан пираньялар оиласига кирувчи Жанубий Американинг паку балиғини тутиб олганини аниқлади. Айнан балиқнинг тишларига қараб уни таниб олишди.
Одатда паку ёнғоқлар, сув ўтлари, чиғаноқлар, шунингдек бошқа балиқлар билан ҳам озиқланади. Мустаҳкам тишлари билан улар ёнғоқ пўчоғи ва зирҳларни ёра олади.
Изоҳ (0)