Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида аёл ўз ўғлини 25 минг сўмга сотди, деб хабар беради «Knews.kg» Иссиқкўл вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълумотига асосланиб.
Ак-Суй туманида яшовчи 61 ёшли аёл Иссиқкўл вилояти ИИБ тергов бўлимига мурожаат қилиб, 2013 йилда унинг қизи 3,5 ёшдаги ўғлини сотиб юборганлиги тўғрисида хабар берди.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида болани сотиб олганларнинг шахси аниқланди. Уларнинг кўрсатма беришича, боланинг онаси ўғлини боқа олмаётганини айтиб, ўз хоҳиши билан уни 25 минг сўмга сотган.
Иссиқкўл вилояти ИИБ тергов бўлими томонидан тўпланган маълумотлар одам савдоси ҳолатига юридик баҳо бериш учун ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)