Хитойнинг Ухань шаҳрида университет талабаси нохосдан 14 сантимeтрли қошиқни ютиб юборганлиги учун касалхонага ётқизилди, деб хабар беради Shanghaiist.
Музқаймоқ еб ётоқхонасига кетаётган 22 ёшли қизни талабалардан бири туртиб кетди. Қиз бақириб қошиқни ютиб юборди.
Жабрланган қизнинг сўзларига қараганда, у дастлаб тиббий ёрдам учун мурожаат қилишни зарур деб ҳисобламади. Бироқ интернет орқали шунга ўхшаш ҳодисалар ҳақида ўқигач, шифокорга боришга қарор қилди.
Шифокорлар қизнинг ошқозонидан қошиқни муваффақиятли чиқариб олди. Бу жараёнга ўн дақиқа вақт сарфланди.
Изоҳ (0)