Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар амал қилиш муддатини узайтирди, деб хабар бермоқда Meduza. Эндиликда чекловлар 2016 йил 31 январгача амал қилади.
Санкциялар Россиянинг қатор корхоналари ва банклари Европа бозорларида кредит ололмаслигини назарда тутади. Шунингдек, қатор россиялик сиёсатчилар ва Россия президенти Владимир Путинга яқин бўлган шахсларга Европа Иттифоқи ҳудудига кириш тақиқланган.
Европа Иттифоқи санкцияларни Қримнинг Россия таркибига қўшиб олинишига жавобан 2014 йил августида жорий қилган эди. Шунингдек, Қримнинг ўзига нисбатан алоҳида санкциялар киритилган.
Изоҳ (0)