Улкан вета – чигирткани эслатувчи энг катта ҳашарот бўлиб, унинг оғирлиги 70 граммгача етади. Бу сичқоннинг оғирлигидан уч марта кўпроқ, деб хабар беради National Geographic.
Уни 53 ёшли олим Марк Моффетт Янги Зеландиянинг Литтл-Барриер оролидан топди. Ветани қўйиб юборишдан олдин Моффетт уни сабзи билан меҳмон қилди.
«Биз уни қўлимизда олиб кетаётганимизга қарамасдан, у сабзини кемиришда давом этди. У сабзини бутунлай еб қўйиши мумкин эди, бироқ биз бундай ноёб ҳашаротнинг ҳазм қилиш жараёнида муаммо келиб чиқмаслиги учун сабзини ундан олиб қўйдик», — дейди олим.
Изоҳ (0)