Жанубий Кореяда коронавирус натижасида яна икки киши вафот этди, шу тариқа жами қурбон бўлганлар сони 27 нафарга етди, деб хабар беради «РИА Новости» Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига асосланиб.
Вирус билан касалланганлар сони уч кишига ортиб, жами 173 нафарни ташкил этди.
3,8 минг кишига карантин режими тайинланган. Яқиндагина 4 мингдан ортиқ киши карантинда эди, уларнинг сони инкубация даврининг тугаши билан боғлиқ ҳолда қисқармоқда. MERS коронавирусида инкубация даври 14 кундан иборат.
Изоҳ (0)