Қозоғистоннинг Жамбул вилояти маъмурий маркази — Тараз шаҳрида тўққиз қаватли бино ёнмоқда, деб хабар берди «Nur.kz».
Жамбул вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти хабарига кўра, бу акимат маъмуриятининг биноси бўлиб, биринчи қаватда талабалар поликлиникаси жойлашган.
Воқеа жойида тўққизта ўт ўчириш машинаси ишламоқда. Департамент вакилининг сўзларига кўра, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ, ҳамма ўз вақтида эвакуация қилинган.
Журналистларнинг хабарларига кўра эса, жабрланганлар бор. Жумладан, беш киши деразадан сакрагани айтилган. Бинонинг чап томони тўлиқ ёнмоқда. Бу бинода вилоят соғлиқни сақлаш департаменти, давлат архиви ва талабалар поликлиникаси жойлашган.
Воқеа жойида махсус хизматлар ишламоқда. Ҳудуд ўраб олинган. Ёнғин сабаблари ва майдонига ҳозирча аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)