19 июнь куни Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида катта тезлик билан юриладиган осма кўприк бир нечта жойидан қулаб кетди, деб хабар беради ТАСС «Сина» янгилик портали маълумотига таяниб.
Хабар берилишича, баландлиги 11 метрлик осма кўприкдан тўртта автомашина тушиб кетди. Камида бир киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши яраланди.
Осма конструкциядан учта қум ортилган юк машиналари колоннаси ўтаётганда, у қулаб кетган.
Изоҳ (0)