Таиландда Яқин Шарқ респиратор синдроми (MERS) коронавируси билан зарарланганлик бўйича илк ҳолат қайд этилди, деб хабар бермоқда «Ведомости».
Касаллик юққан бемор ҳақида тафсилотлар маълум қилинмаган. Таиланд расмийлари коронавирус тарқалмаслиги учун зарур чоралар кўришини маълум қилган.
Ҳозирда MERS Жанубий Кореяда тарқалиб бормоқда. 20 май куни илк ҳолат қайд этилган бўлса, ҳозиргача 154 киши зарарланиб, 23 киши ҳалок бўлган.
Коронавирус дастлаб 2012 йилда Саудия Арабистонида қайд этилган бўлиб, ҳозиргача тахминан 20 давлатда 1100 га яқин зарарланиш ҳолатлари қайд этилган.
Изоҳ (0)