17 июнь куни Индонезиянинг Ява оролида жойлашган курорт пляжларидан бирида қоянинг қулаб кетиши оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «Newskaz.ru».
Гунунг-Кидул округидаги қутқарувчиларнинг маълумотларига қараганда, Садранан пляжидаги 15 метрлик қоя бўлаклари остида яна олти киши бўлиши мумкин. Қутқарувчилар уюмларни очишда давом этмоқда.
Дастлабки маълумотларга қараганда, қурбон бўлганлар қўшни округлик маҳаллий сайёҳлар бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)