Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди давлат гранти бериш учун танлов эълон қилди. Жамоат фонди бу ҳақда «Дарё»га маълум қилди.

Фото: worldradiomap.com

Фото: worldradiomap.com

Давлат гранти «Фуқаролик жамияти институтларининг жисмонан соғлом ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашга йўналтирилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш» ва «Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишда аҳоли, нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаоллигини ошириш» мавзуларидаги лойиҳаларга берилади.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 25 миллион сўмгача белгиланган. Ҳужжатлар 2015 йил 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар «Ўзбекистон почтаси» орқали муҳрланган конвертда (А4 формат): Тошкент шаҳри, 100035, «Бунёдкор» шоҳ кўчаси, 1-уйда жойлашган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди» номига юборилиши шарт.

Танловда иштирок этиш шартлари ва танлов ҳужжатларининг намуналари билан Жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистон энг кўп қайси давлатга телефон экспорт қилгани маълум бўлди
Дунё
Эрон янги атом электр станциясини қуришни бошлади
Спорт
ЖЧ—2022. Франция терма жамоаси Польшани енгиб, чорак финалга чиқди