Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ДНК ихтирочиси — америкалик олим Жеймс Уотсон 17 июнь куни Россия Фанлар академиясининг Катта залида очиқ маъруза ўтказади, деб хабар бермоқда ТАСС.

Фото: fortune.com

Фото: fortune.com

Ташриф давомида Уотсонга россиялик миллиардер Алишер Усмонов томонидан кимошди савдосида сотиб олинган Нобель медалини қайтариш маросими ўтказилади. Тадбирларда Россия Фанлар академиияси президенти Владимир Фортов иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, россиялик миллиардер Алишер Усмонов 2014 йил 4 декабрь куни Нью-Йоркдаги Christie’s кимошди савдосида Уотсоннинг Нобель медалини 4,76 миллион долларга сотиб олган ва уни ўз отасини ҳаётдан олиб кетган саратонни даволаш усулларини излаш билан шуғулланган олимга қайтариб беришини маълум қилган эди. Ўз навбатида, америкалик биолог савдодан олинган 4,1 миллион долларни (қолган қисми кимошди савдоси уйига берилади) ўқув муассасаларига хайрия сифатида ишлатишини билдирган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299 та заправкага бензин етказиб бериш тўхтатилди