Хитойда долларли миллионерлар сони 2014 йилда 1 миллион кишига кўпайди, дея хабар бермоқда «РБК» Boston Consulting Group маълумотларига таяниб.
Энди ХХР ушбу кўрсаткич бўйича дунёда иккинчи ўринни эгалламоқда. Биринчи ўринни ҳамон АҚШ банд этиб келмоқда, у ерда эса 7 миллион нафар миллионер яшайди.
Ҳисоботда айтилишича, миллионерлар сони ортишига асосан мамлакат фонд бозорининг ўтган йил давомида 38 фоизга ўсгани сабаб бўлган.
Дунё бўйича эса 2014 йилда миллионер уй хўжаликлари 13 фоизга кўпайган ва жами 17 миллионтани ташкил этган.
Изоҳ (0)