Аввал хабар берилганидек, шу кунларда Тошкентда Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ҳамда Осиё Олимпия қўмитаси раиси Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабаҳ расмий ташриф билан бўлиб турибди. Ушбу ташриф доирасида спорт оламининг мартабали меҳмонлари пойтахтимизда янги бунёд этилган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг янги биноси билан яқиндан танишди. Томас Бах ва Ал-Сабаҳ ушбу кошонага юқори баҳо берди. Улар энг замонавий тиббий ускунлар билан жиҳозланган допинг назорати маркази ва спортчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Шунингдек, меҳмонлар ташриф режасига мувофик, Тошкентдаги Олимпия шон-шуҳрати музейида ҳам бўлиб, ўзбекистонлик спортчиларининг турли йилларда қўлга киритган муваффақиятларига гувоҳ бўлишди.
Тадбирда сўнгги йилларда Ўзбекистонда спортга қаратилаётган юксак этибор натижасида ёш спортчиларимиз халқаро мусобақаларда юқори кўрсаткичларни қўлга киритаётганлиги таъкидланди.
Шу билан бирга соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш борасидаги ислоҳотларга ҳам юксак баҳо берилди. Яқин йиллар ичида ўзбекистонлик спортчилар жаҳон аренларидаги ғалабали одимлари янада ошиши ҳақида илиқ фикрлар билдирилди.
Тадбир давомида олимпия спорт турлари буйича ўзбекистонлик спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Шундан сўнг, мартабали меҳонлар Тошкентдаги муҳташам «Бунёдкор» стадионида ҳам бўлди. Шу ернинг ўзида улар ўз тассуротларини ОАВ билан ўртоқлашди.
«Ўзбекистонга бундан 15 йил аввал келган эдим. Ҳозир мамлакатингиз таниб бўлмас даражада ўзгарган. Ҳамкасбларим Ўзбекистонда спортга катта эътибор қараталиётганини айтишганди. Бугун мен шахсан ўзим гувоҳ бўлдим. Юртингиз спортчиларининг жаҳонда эришаётган ютуқлари таҳсинга лойиқ. Тез орада яна янгидан-янги чемпионлар етишиб чиқишига ишонман! Албатта, келаси йили Бразилияда ўтказиладиган Ёзги олимпия ўйинларида ҳам ўзбекистонлик спортчилар юқори натижларни қўлга киритишига ҳам ишонч билдириб қоламан», — деди Томас Бах.
Изоҳ (0)