14 июнь Халқаро донорлар куни муносабати билан Тошкентдаги Республика Қон қуйиш марказида 13 июнь куни байрам тадбири бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Sayyod.com».
Жорий йилнинг 14 июнь санаси якшанба кунига тўғри келгани сабабли шанба, 13 июнь куни тадбир бўлиб ўтди.
Актёр Адиз Ражабов бошловчилик қилган тадбирни Гемотология ва қон қуйиш илмий текшириш институти директори Саидов Аълонур Бахтинурович шу кунги йиғилган фахрли донорларга табрик ва тилаклари билан очиб берди. Тадбирни хонандалардан Манзура очиб берди.
Қон қуйиш станцияси бош шифокори ўринбосари Чупрова Валентина Александровна, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Махмудова Азиза Жумановна ва бош шифокор Мўминов Бахром Истамовичлар ҳам сўзга чиқди.
Ўзбек эстрадасининг кўплаб вакиллари иштирок этган тадбирда донорлик ҳаракатида фаол қатнашиб келаётганлар тақдирланди.
Изоҳ (0)