Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси «Ангрен—Поп электрлаштирилган темир йўл қурилиши ҳудудида яшовчи аҳолига компенсация маблағлари ажратиш тўғрисида» қарор қабул қилди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Қарорда айтилишича, Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан «Ангрен—Поп» электрлаштирилган темир йўл ҳудудида жойлашган турар жойлар ва ер участкалари эгаларига 4,1 миллиард сўм миқдорида компенсация тўловлари белгиланган тартибда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинади.
Наманган вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг «Ангрен—Поп» темир йўл қурилиши ҳудудида жойлашган турар жойлар ва ер участкалари эгаларига қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш ҳисобига Наманган вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг махсус ҳисоб рақамига тушган маблағлардан икки миллиард сўм миқдорида компенсация тўловлари тўлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилган.
Маблағлар Наманган вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг махсус ҳисоб рақамидан Наманган вилояти ҳокимлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилиб, ҳокимлик улардан мақсадли фойдаланишни таъминлаши белгиланган.
Изоҳ (0)