Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига киритилган ўзгартишларга биноан, мамлакатда йодланмаган ош тузини ишлаб чиқариш ва сотиш бутунлай тақиқланди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».

Фото: gazeta.uz

Фото: gazeta.uz

Қонун аввал ҳам республикада ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган тузни йодлаш мажбурийлигини кўзда тутар эди, бироқ йодланган туз истеъмоли ёқмаслигига тиббий ёки бошқа кўрсатма бўлган кишилар учун йодланмаган туз рухсат этилган эди.

Маълум қилинишича, қонун қабул қилинганидан кейин саккиз йил ичида Ўзбекистонда бундай қарши кўрсатмага эга бирор киши қайд этилмаган. Бундан ташқари, бу меъёр туз ишлаб чиқарувчиларга чекловларга амал қилмаслик имконини берган. Шу туфайли қонуннинг ушбу жиҳатига ўзгартириш киритилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Дунё
Лукашенко «кучсиз Mercedes» туфайли ЕОИИ саммитига пиёда келди (видео)