Гвинеяда 1995 йилдан буён ёввойи маймунларни ўрганаётган тадқиқотчиларнинг бир гуруҳи уларнинг пальма виносини роҳатланиб ичишини аниқлади, деб хабар беради Live Science журнали маълумотига таяниб «Koрреспондент.net».
Антропологлар ёввойи маймунлар орасида 51 та мастлик ҳолатини қайд этди, шундан 31 таси эркак жинси вакилларига тўғри келди. Бунинг учун маймунлар вино бижғийдиган ўсимлик томирларини қидириб топиб, суюқликни баргларга шимдириб олгач, уни оғизларига сиқиб солган.
Бу кузатишлар эса ҳайвонларда спиртли ичимликлар ичишга мойиллик бўлмаслиги, уларни инсонлар, аксарият ҳолларда туристлар ичишга ўргатиши ҳақидаги назарияни рад қилади.
Тадқиқотчиларни маймунларнинг спиртли ичимлик ичганидан сўнг ўзини турлича тутиши қизиқтириб қўйди, уларнинг баъзилари дарҳол уйқуга кетса, баъзилари аксинча фаол ҳаракат қилди.
Изоҳ (0)