Хитойнинг Янлин шаҳри олимлари узоқ йиллик тадқиқотлари самараси ўлароқ балиқ хусусиятларига эга мол гўштини ўйлаб топишга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
Улар ирсий муҳандислик ёрдамида сигир эмбрионларига мол гўштида мавжуд бўладиган омега-6 ёғ кислоталарини балиққа хос омега-3 ёғ кислотасига айлантирувчи қўшимча ген юборди.
Тажриба остидаги учта қорамол тўрт ёшга киргач, уларнинг гўшти татиб кўрилди ва омега-3 ёғ кислоталари миқдори беш марта кўпайгани маълум бўлди. Тадқиқот раҳбари Гон Ченнинг сўзларига кўра, балиқникидек фойдали гўштга эга бўладиган қорамол зотини етиштиришга ҳали эрта бўлса ҳам, бу борада дастлабки қадамлар ташланди.
Изоҳ (0)