Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Барак Обама Германияда давом этаётган G7 саммитида Халқаро футбол уюшмалари федерацияси (ФИФА) даги коррупция можароси ҳақида ўз фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Фото: newstimes.com

Фото: newstimes.com

«Бу ерда, Европада мен ўтказган суҳбатларда одамлар ФИФА учун шаффоф ва ҳисобли ишлаш имконияти фавқулодда аҳамиятга эгалигини айтишди. Футбол — нафақат ўйин, балки йирик бизнес, миллий ғурур манбаси ҳам. Футбол АҚШда ҳам оммалашмоқда ва Вашингтон федерация тўғри ишлашига ҳаракат қилади», — деди Обама.

Эслатиб ўтамиз, 27 май куни АҚШ бош прокурори Лоретта Линч ФИФА коррупция можаросидаги олти айбланувчи 24 йил ичида жами 150 миллион доллар пора олганини маълум қилган эди. Ўша куни Цюрихда ФИФАнинг қатор амалдорлари қўлга олинган бўлиб, ҳозирда АҚШга экстрадициясини кутмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид тақдимот билан танишди (фото)
Маданият
Томошабинлар меҳрига сазовор бўлган энг гўзал турк актрисалари (фото)
Маҳаллий
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди