Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳридаги дўконлардан бирига уч нафар йигит кирганда, 24 ёшли сотувчи қиз улардан қандай ёрдами тегиши мумкинлигини сўрайди, деб ёзади «На посту» газетаси.
Бунга жавобан улар қизга ташланиб, уни дўппослаб, кассадан 300 минг сўм пулни олиб қочиб кетади. Сотувчи қиз зудлик билан ички ишлар органларига бўлган воқеани сўзлаб беради.
Ҳуқуқ муҳофазачилари томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида зўравонлар қўлга олинди. Улар 1996 йилда туғилган уч нафар йигит бўлиб чиқди. Сотувчи қиз харидор кўринишида келиб талончилик қилганлар айнан шулар эканлигини маълум қилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)