Малайзиянинг Пинанг штатида яшовчи фуқаро осмонўпар турар жой биносининг 8-қаватидан қулаб кетганлиги ва гараж томини тешиб ўтганлигига қарамасдан, унинг фақат бир нечта жойи кўкарган холос, деб хабар беради «РИА Новости».
Ушбу ҳодиса гувоҳларидан бирининг айтишича, шундай баландликдан тушиб кетганлигига қарамай, у отасига қўнғироқ қилиб, нима содир бўлганлиги ҳақида хабар бера олган.
Қўшниларнинг фикрларига қараганда, исми ва ёши ошкор этилмаётган реклама хизмати ходими тушкунликка тушиб қолган ва ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган. Агар ушбу тахминлар ўз тасдиғини топса, унга нисбатан қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин, чунки Малайзия жиноят кодексига биноан ўз жонига қасд қилишга уриниш жиноят саналиб, айбдорга нисбатан 1 йилдан кўп бўлмаган қамоқ ёки жарима жазолари белгилаб қўйилган.
Изоҳ (0)