Малайзиянинг шарқий қисмида жума куни 5,9 магнитудали зилзила юз берди. Segodnya.ua’нинг Султонлик метеорология департаментига асосланиб хабар беришича, цунами хавфи кутилаётгани йўқ.
Зилзила эпицентри Сабаҳ штатининг Рана шаҳридан 16 километр шимоли-шарқда, ўчоғи эса 54 километр чуқурликда бўлган.
«Зилзила биноларни силкитиб юборди, оқибатда одамлар ўз уйларини, дўконларни ва ҳатто Сабаҳ штати пойтахти Кота-Кинабалудаги халқаро аэропорт терминалини ҳам ташлаб чиқишди», - деб ёзади Стар газетаси.
Зилзила натижасида ҳалок бўлганлар ва жабрланган ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Қўшни Индонезия ва Филиппиндан фарқли ўлароқ, бу қадар кучли зилзилалар Малайзия учун ноодатийдир.
Изоҳ (0)