Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Пан Ги Муннинг 12 июнь кунги Ўзбекистонга ташрифи чоғида Президент Ислом Каримов билан учрашиши режалаштирилган, деб хабар бермоқда «Anons.uz».
БМТ Ахборот маркази маълумотига кўра, Пан Ги Муннинг ташрифи дастуридан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан ҳам учрашув ўрин олган.
БМТ бош котиби Марказий Осиё бўйлаб турнесини 9 июнь куни Тожикистондан бошлайди. У ерда «Ҳаёт учун сув» халқаро конференциясида қатнашади, Президент Эмомали Раҳмон билан учрашиб, Сарез кўлига ташриф буюради.
10—11 июнь кунлари Қозоғистон ва Қирғизистонга ташриф буюриб, ушбу давлатлар раҳбарлари билан учрашади. Ўзбекистонда кейин 13 июнь куни Туркманистонга йўл олади ва у ерда Президент Гурбангули Бердимҳаммедов билан учрашиб, Халқаро гуманитар фанлар ва ривожланиш университети талабалари олдида нутқ сўзлайди.
Изоҳ (0)