Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 3 июнь куни «Қимматли қоғозлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни имзолади, деб хабар бермоқда UzDaily.
Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 24 октябрда қабул қилиниб, 2015 йил 5 майда Сенат томонидан маъқулланган. Қонун 2015 йил 4 июндан кучга кирди.
9 боб ва 64 моддадан иборат қонун қимматли қоғозлар эмиссияси, жумладан янги молиявий инструментлар билан боғлиқ ҳуқуқий жараёнларни соддалаштириш ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган. Янги таҳрирдаги қонун қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият га қўйиладиган талабларни ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқади ва белгилайди
Изоҳ (0)