Google қидирув тизими версияси бўйича энг хавфли 10 жиноятчи рўйхатига Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модини ҳам қўшди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Тизимга «Ҳиндистоннинг Топ-10 жиноятчилари» сўрови берилганда, биринчи бўлиб Модининг сурати чиқиб келди. Бир неча кун ичида бу хабар интернетда кенг тарқалиб, Twitter орқали Ҳиндистоннинг энг кўп муҳокама қилинган мавзуларидан бирига айланди. Модининг гужаротлик ҳамкасблари унинг суратини зудлик билан қидирув натижаларидан олиб ташлашни талаб қилди.
Якунда қидирув тизими раҳбарияти юзага келган чалкашлик ва англашилмовчилик учун узр сўраган. «Қидирув натижалари бизни ҳам хавотирга соляпти ва бизнинг фикримизни акс эттирмайди. Биз келажакда бундай вазиятлар юзага келмаслиги учун қидирув механизмларини яхшилашда давом этамиз», — дейилади компаниянинг расмий баёнотида.
Маълум бўлишича, Модининг суратлари у томонидан жиноятчиларни тутиш ҳақида берилган кўплаб баёнотлар туфайли қидирув натижаларида чиқиб қолган. ОАВ кўпинча бундай баёнотлар билан бирга бош вазирнинг суратини бергани туфайли
Изоҳ (0)