Чакана савдо бўйича дунёдаги энг қиммат бренд соҳиби бўлган Хитойнинг Alibaba Group компанияси 15 май куни Россияда ўз ваколатхонасини рўйхатдан ўтказди, деб хабар бермоқда «Ведомости».
1999 йилда асос солинган Alibaba Group интернет орқали савдога ихтисослашган. Унинг таркибига Taobao чакана портали (6 миллиондан ортиқ сотувчи), Tmall.com онлайн савдо майдони (йирик брендлар ва ритейлерлар учун), Alipay тўлов тизими, Aliexpress онлайн ритейлари, ташкилотлар учун Alibaba.com онлайн савдо майдони ва бошқалар киради.
Alibaba Group акциядорларидан бири — россиялик миллиардер Алишер Усмонов 2014 йил кузида ўзининг Alibaba’га киритган инвестицияси 500 фоиздан ортиқ даромад берганини тан олган.
Изоҳ (0)