Саудия Арабистони шарқидаги Даммам шаҳрида жойлашган шиалар масжидида аёл кишидек кийинган террорчи ўзини портлатиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Newskaz.ru».
У масжиднинг аёллар учун мўлжалланган қисмига киришга уринган. Портлаш жума намози вақтида, масжидга кириш жойида содир бўлган. Аввалроқ, террорчи ичида портловчи модда жойлашган машина рулида бўлгани айтилган эди.
Ҳозирча бирорта террорчилик ташкилоти ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз бўйнига олмаган. Ўтган ҳафта жума намози вақтида шиалар масжидида 21 кишининг ўлимига сабаб бўлган теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз бўйнига олган эди.
Изоҳ (0)