Chevrolet компанияси Cruze седани янги авлодининг жиҳозланиши тўғрисидаги тафсилотларни ва модель интерьерининг тизерини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Motor.ru».
Янги Cruze MyLink мультимедиа мажмуасининг иккита варианти — етти ва саккиз дюймли экранлар билан чиқарилади. Уларнинг биринчиси ҳам Google’нинг Android Auto, ҳам Apple’нинг CarPlay тизимларида ишлайди. Саккиз дюймли экранга эга вариант дастлаб фақат Apple маҳсулотида ишлайди, Android версияси кейинроқ чиқарилади.
https://youtu.be/CK0B9C9Biu8
Эслатиб ўтамиз, май ойи бошида янги Cruze’нинг ташқи кўриниши акс этган яширинча олинган фотосуратлар тарқалган эди. Премьераси 24 июнга белгиланган модель 160 от кучига эга 1,5 литрлик мотор билан таъминланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)