Папуа — Янги Гвинеяда бир гуруҳ эркаклар Мифила исмли аёлни жодугарликда айблаб, унинг бошини болта ёрдамида узиб ташлади, деб хабар бермоқда Reuters. Мамлакат ҳудудларидан бирида қизамиқ тарқалиб кетгач, Мифила ва яна уч аёл жодугарликда айбланган.
Қайд этилишича, ўтган ҳафтада қўлда ясалган ўқотар қурол, мачете (йирик ханжар) ва болта билан қуролланган 10 нафар эркак Мифила яшаган Энга қишлоғига бостириб келиб, уни ўз оиласи кўз ўнгида ўлдирган. Полиция ушбу жиноятни содир этган шахсларни изламоқда.
2013 йилда Папуа — Янги Гвинея бош вазири Питер O’Нил мамлакатда амалда бўлган жодугарлик тўғрисидаги қонунни бемаъни ва ваҳший деб ҳисоблашини айтиб, уни бекор қилишга ваъда берган эди. Ушбу қонун 1971 йилда қабул қилинган бўлиб, унга кўра жодугарликка алоқадор шахсларнинг қотиллари жазоси енгиллаштирилиши мумкин.
Изоҳ (0)