Жанубий Корея БМТ Хавфсизлик кенгашининг санкциялар қўмитасидан 9 май куни сувости кемасидан баллистик ракета учириш амалиётини муваффақиятли амалга оширганини эълон қилган КХДРнинг ҳаракатларига баҳо беришни сўради, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Шу тариқа, БМТ Хавфсизлик кенгашининг санкциялар қўмитасида маслаҳатлашувлар ўтказиш лозим. Бу унинг яқин орадаги йиғилишида бўлиб ўтиши керак», — деди Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Но Кван Ил.
Шимолий Кореяга нисбатан ҳозирда ҳам БМТ, АҚШ ва Европа Иттифоқининг қатор санкциялари амалда бўлиб, улар Пхеньян томонидан ядро ва ракета синовлари амалга оширилгани учун жорий этилган.
Изоҳ (0)