КХДР етакчиси Ким Чен Ин Корея халқ армияси жангчиларининг озиқ-овқат таъминотини яхшилаб, хилма-хиллаштириш ҳақида буйруқ берди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Ким Чен Ин бундай буйруқни қаерда жойлашгани маълум қилинмаган 264-ҳарбий қисмга ташриф буюрган вақтда берган. Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳарбий қисмда сабзавотлар экиб, чорвачилик билан шуғулланиш ва балиқ етиштириш керак.
Қайд этилишича, Ким Чен Ин аввалроқ 810-ҳарбий қисм ихтиёрида бўлган Синчан балиқчилик хўжалигига ҳам ташриф буюрган.
Изоҳ (0)