Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Ассам штатида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида 20 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Авария оқибатида Гувахати−Сифунг йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поездининг бешта вагони ағдарилиб кетган. Қайд этилишича, авария поезд кўприкдан ўтиши керак бўлган вақтдан бироз олдин содир бўлган.
Бахтли тасодиф туфайли ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Барча жароҳатланганлар, жумладан машинист ҳам шифохонага ётқизилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)