Республика ихтисослаштирилган кардиология марказида янги кардиожарроҳлик бўлими очилди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Today. Икки ҳафталик фаолият давомида бўлимда ўнта операция ўтказилиб, дастлабки беморлар шифохонадан чиқарилди.
Шу пайтгача Ўзбекистонда юрак жарроҳлиги операциялари фақатгина Академик Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия марказида, Республика тез тиббий ёрдам илмий марказида, Тошкент педиатрия тиббиёт институтида, Андижон тиббиёт институтида, Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг Урганч филиалида, Наманган вилоят кардиология марказида ўтказиб келинаётган эди.
Республика ихтисослаштирилган кардиология марказидаги кардиожарроҳлик бўлими мутахассисларини тайёрлашда Академик Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази коллективи катта ёрдам кўрсатган.
Изоҳ (0)