Тошкент иккиламчи уй бозоридаги ўртача таклиф нархи апрель ойи якунларига кўра 1 квадрат метр учун 764 шартли бирликни ташкил этди. Бу ҳақда Credo Max Estimation баҳолаш ташкилотига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Март билан таққослаганда (788 ш. б.) квартира нархлари 3 фоизга пасайди. Шу билан бирга, панел уйлардаги квартиралар ўртача нархи 735 ш. б. (мартда — 753, -2%), ғишт уйлардаги — 804 ш. б. (831, -3%)ни ташкил қилди.
Апрель ойида Тошкентдаги 11 тумандан 10 тасида квартира нархлари пасайган, фақатгина Яшнобод туманида нархлар деярли ўзгармаган. Бектемир (1 квадрат метр учун 525 ш. б. гача пасайган), Миробод (810), ва Чилонзор (810) туманларида нархлар энг кўп — 4 фоизга пасайган.
Мирзо Улуғбек (768), Сирғали (612), Юнусобод (790)ва Шайхонтоҳур (848) туманларида нархлар камроқ — 3 фоизга пасайган. Учтепа (760) туманида эса нархлар 2 фоизга пасайган. Олмазор (751) ва Яккасарой (850) туманларида нархлар 1 фоизга пасайган.
Изоҳ (0)