Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвон саройида «Гўзаллик, иштиёқ ва маҳорат» деб номланган кўргазма ташкил этилди, деб хабар бермоқда ЎзА. Унда Тошкент шаҳридаги Бердақ номидаги 10-мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг ижодий ишлари намойиш этилмоқда.
– Бой тарихга эга ўзбек миллий либослари бичими, шакли, рангларининг уйғунлиги, матолари хилма-хиллиги, нафислиги билан ажралиб туради, – дейди ёш дизайнерлар мураббияси Рамзида Йўлдошева. – Биз мана шундай миллий либосларимиз намуналарини халқаро кўргазмаларга олиб чиқишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.
Мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари М.Зуфарова, Н.Шукуруллаева, Е.Рибалкина, С.Рибалкина, Ш.Ғайратхўжаева, Э.Галимова, Н.Кошина каби ёш дизайнерлар асарларида акс этган либосларнинг лойиҳа ва моделлари томошабинларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Изоҳ (0)