Хонанда Лола Йўлдошева ва Помидор энтертаинмент продюсерлик маркази билан ҳамкорликда 9 май − Хотира ва қадрлаш куни арафасида акция ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Акция доирасида ташкилотчилар ҳамда 23-сонли Меҳрибонлик уйининг бир неча тарбияланувчилари Тошкент шаҳрида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонларида бўлиб, байрам билан табриклади.
Фахрийларга болалар томонидан яратилган ижод маҳсуллари совға қилинди. Фахрийларимиз ўзларининг уруш йиллари билан боғлиқ хотираларини ҳайратланарли воқеалар мисолида болаларга сўзлаб беришди.
Изоҳ (0)