Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Италиянинг Рим шаҳри мезбонлик қилаётган «Masters» сериясига кирувчи йирик турнирдаги иштирокини муддатидан аввал якунлади, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Рейтингдаги ўрнини йўқотиб қўйган ҳамюртимиз ушбу мусобақанинг саралаш баҳсларида ўз имкониятини синовдан ўтказди.
Мукофот жамғармаси 3,830,295 еврони ташкил этувчи ушбу турнирнинг саралаш баҳсларида олтинчи рақам остида таснифланган Истомин илк даврадаёқ хорватиялик Иван Додигга имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди. Икки сетда ҳам бир хил 6:3 ҳисобида зафар қучган Додиг ўз ўрнида бразилиялик Томаз Белуччига ютқазиб қўйди.
Изоҳ (0)