4 май куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида ёшларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишдаги медиа саводхонлигини ошириш ва уларда кўнгилочар сайтлардан фойдаланиш этикасини шакллантириш бўйича навбатдаги семинар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Infocom.uz».
Семинар «Ўқув юртларида ёшлар учун замонавий ахборот технологиялари билимларини мустаҳкамлаш бўйича синфдан ташқари махсус машғулотларни ташкил этиш» мавзусида ўтказилди.
Унда Тошкент ахборот технологиялари коллежи ўқувчилари билан Миробод коммуникация технологиялари касб-ҳунар коллежи муҳандис-дастурчиси Баҳром Турсунов ва Юнусобод коммуникация технологиялари касб-ҳунар коллежининг махсус фанлар ўқитувчиси Акмал Раҳимов суҳбат олиб борди.
Изоҳ (0)