4 май куни Қарши шаҳрида теннис бўйича «Челленжер» туркумига кирувчи соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг асосий тўр баҳслари старт олди, деб хабар бермоқда Olamsport.com.
Кутилмаганда Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Фаррух Дўстов илк даврадаёқ рейтингда ўзидан анча пастда турган Босния ва Герцеговина вакили Алдин Сеткичга 3:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Дўстов Қарши турнирида иккинчи рақам остида таснифланган эди.
Шунингдек, асосий тўр баҳсларида Ўзбекистондан Жўрабек Каримов, Темур Исмоилов, Санжар Файзиев ҳам иштирок этяпти.
Изоҳ (0)