Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида давом этаётган теннис бўйича соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат Shymkent Open турнири ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди, деб хабар бермоқда Olamsport.com.
Чорак финалга етиб келган Ўзбекистоннинг ягона вакиласи Полина Меренкова мағлубият аламини тотиб кўрди.
Меренкова чорак финал учрашувида россиялик Дарья Лодиковага қарши кортга чиқди ва рақибасига 3:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб, яккаликдаги иштирокини якунлади.
Изоҳ (0)