Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Чорвоқ сув омбори яқинидан ўтган йўлда тўсиққа урилган Cobalt автомобили ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари маълум қилган.
Илова қилинган суратлар муаллифи ва бошқа фойдаланувчиларнинг сўзларига кўра, автомобиль ғилдирагининг баллони ёрилгач, уни тўхтатиб бўлмаган ва тўсиққа қараб кетиб қолган. Тўсиққа урилиш оқибатида эса ағдарилиб кетган. Шунингдек, автомобиль тезлиги 80—90 километр/соатдан ошмагани айтилган.
Тўқнашув анча жиддий бўлганига қарамай, хавфсизлик ёстиқчаси ишлагани туфайли ҳайдовчи омон қолган, унинг соғлиғи ҳам яхши эканлиги айтилган. Машинанинг ўзи эса анча аянчли аҳволга келиб қолган.
Изоҳ (0)