Хонанда Каниза Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида даволанаётган мухлислари билан учрашди. Бу ҳақда «Суғдиёна» газетаси хабар бермоқда.
Ижодкор Ойша Отахўжаева ва Ойхумор Ортиқбоева исмли икки нафар мухлисасини қизиқтирган саволларга жавоб берди. У ютуқлари ҳақида гапирар экан, асосийси халқ эътиборига тушгани эканлигини қайд этди.
«Қўшиқларим машҳур бўлди, танилдим. Ниҳол мукофоти билан тақдирландим. Олий ўқув юртини битирдим, – деди Каниза. – Эндиги мақсадим оила! Келажакда оилам, шириндан-шакар фарзандларим бўлишини хоҳлайман. Назаримда ҳар бир аёл шуни истайди».
Суҳбат чоғида Каниза бу йил кузда турмушга чиқиш нияти борлигини айтиб, қизларни тўйига таклиф қилди.
Изоҳ (0)