Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

16 апрель куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Муҳаммад Юсуф кўчасида жойлашган автобуслар шоҳ бекатида тўқнашиб кетган Mercedes ва Isuzu русумли автобуслари қайта тикланади, дея хабар бермоқда «UZ24» «Тошшаҳартрансхизмат»га таяниб.

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Ҳозирча автобуслар корхона ҳисобидан таъмирланади, харажат кейинчалик айбдор шахслардан ушлаб қолинади.

Айни пайтда тергов тадбирлари ўтказилмоқда, унинг якунларига кўра, тергов хулосаси берилади ва ҳужжатлар айбдорни аниқлаш учун судга йўналтирилади.

Суд ЙТҲ айбдорини аниқлаб, етказилган зарар миқдорини белгилайди ва уни қоплаши керак бўлган шахсларни айтади.

Эслатиб ўтамиз, содир бўлган ЙТҲда 50-йўналишда ҳаракатланувчи Isuzu қайрилаётганда, 88-йўналишда ҳаракатланувчи Mercedes унинг ён томонидан келиб урилган эди.

Mercedes ҳайдовчиси оёғидан жиддий бўлмаган жароҳат олган. Isuzu ҳайдовчиси эса жиддий шикастланиб, ҳушидан кетиб қолган ва талвасага тушган. У шифохонага олиб кетилган. Ҳодиса вақтида автобусларда йўловчилар бўлмагани маълум қилинган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкалик миллиардернинг террорчига айланган набираси, Атлантикада тўқнашиб кетган икки сув ости кемаси ва АҚШнинг биринчи президентига айланган Вашингтон. Кун хр...
Дунё
Францияда поездда кетаётган йигит ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди
Спорт
“Барселона” MLS вакилини рўйхатдан ўтказишда 18 сония кеч қолган