2015 йил 22 апрель куни Бухоро шаҳридаги 5-кичик ноҳияда жойлашган «Қамиш бар» ресторанидан ёнғин келиб чиқиши оқибатида бино бутунлай ёниб кетгани хабар берилган эди. Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида воқеа жойидан олинган фотосуратлар чиқарилди.
Шунингдек, «Дарё» мобил мухбирлари ҳам ёнғин фотосуратларини жўнатган.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки маълумотларга кўра, бунга ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг қўпол равишда бузилиши сабаб бўлган. Ошхонада кўплаб электр ускуналари, носоз печлар ва газ баллонлари бўлгани ёнғиннинг бутун бинога тарқалишига олиб келган. Расмий маълумотларга кўра, рестораннинг уч нафар ходими жабрланган ва шифохонага ётқизилган.
Изоҳ (0)